Шавкат Мирзиёев Миср президентига мактуб йўллади

Ўзбекистон 12 Август 2017 24072
Фото: МИД

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисига мактуб йўллади.

“Қоҳира-Искандария темир йўл йўналишида содир бўлган мудҳиш ҳалокат натижасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди”, - дейилади мактубда.

Давлат раҳбари президентга, марҳумларнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор қилди.

Кўпроқ янгиликлар