Сергелида вояга етмаган босқинчилар ушланди

Иқтисодиёт 12 Август 2017 10002
Архив фото

2017 йилнинг 7 август куни тахминан соат 23:50 ларда уч нафар номаълум шахс босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида Сергели тумани ҳудудида фуқаро Суръат Валиевнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, унинг соғлиги ва хаёти учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, бўйнига арқон ташлаб, пичоқ билан қўрқитиб, мол-мулкини уларга беришини талаб қилишган, бироқ С.Валиев уларга қаршилик кўрсатиб, автомашина салонидан тушиб кетган, шунда талончилар ҳам жиноят содир этилган жойдан яширинганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а” ва “в” бандлари (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиб, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Александр Пак ва вояга етмаган Ян Калан, Роман Шепелевлар содир этганликлари аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Фото: guvd.uz

Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.

Кўпроқ янгиликлар