11 августда Швейцарияда бир неча ҳафта давом этган аномал иссиқ ҳаводан кейин қалин қор ёғди.

Маълум қилинишича, 10 ва 11 август куни мамлакатда кучли ёмғир кузатилган ва у сўнгра қорга айланган.

Альп тоғларининг бир қисми ҳам қор билан қопланган.

Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозига кўра, яқин орада ҳарорат яна кўтарилади ва мамлакатнинг жанубий ҳудудларида кейинги ҳафтада 30 градус иссиқ бўлиши кутилмоқда.