2017 йилнинг 8 август куни тахминан соат 08:00ларда муқаддам судланган Матлуба Аминова ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Чилонзор туманида жойлашган “Абу-Сахий” гипермаркетининг дўконида бўла туриб, шу ерда фуқаро Ширин Фурқатова (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) чалғиганлигидан фойдаланиб, унинг 500.000 сўм пулларини ўғирламоқчи бўлган вақтида жиноят жойида ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 1-қисми (ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.