АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Цзиньпин Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш учун биргаликда ҳаракат қилиш тарафдори эканликларини таъкидлаб ўтишди, дейилади Оқ уй баёнотида.

Таъкидланишича, икки давлат етакчилари телефон мулоқоти давомида БМТнинг Шимолий Кореяга нисбатан санкциялари кучайтирилиши “тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун қўйилган муҳим қадам” эканини қайд этишган.

Шу билан бирга, Трамп ва Си КХДР “ўзининг фитна кайфиятидаги хатти-ҳаракатини” тўхтатиши лозимлигини алоҳида таъкидлашган.

Оқ уй баёнотида айтилишича, Америка ва Хитой етакчилари ўртасидаги муносабатлар “жуда яқин”, бу эса “Шимолий Корея муаммосини тинч йўл билан ҳал қилишга умид беради”.