АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Вашингтон Венесуэлага нисбатан “ҳарбий вариантни” истисно қилмаяпти. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

“Биз Венесуэлага нисбатан кўплаб ҳаракатлар вариантини кўриб чиқмоқдамиз. Бундан ташқари, мен ҳарбий вариантни ҳам истисно этмайман”, - деди у.

Трампнинг қўшимча қилишича, АҚШда “бутун дунё бўйлаб” қўшинлар бор.

“Венесуэла жуда узоқ жойда эмас. Ҳамда у ердаги кишилар азият чекмоқда. Ва ҳаётдан кўз юмаяпти. Бизда Венесуэлага нисбатан кўплаб вариантлар бор, жумладан ҳарбий ҳам”, - дея хулоса қилган давлат раҳбари.

Аввалроқ Мадуро АҚШ билан муносабатларни тиклашга тайёрлигини маълум қилганди.