21 августда Қуёш тутилиши юз беради: ҳайвонлар ўзини қандай тутади?

Жаҳон 13 Август 2017 28180
Фото: Mirror Daily

Август ойининг 21 санасида Ер шарининг ғарбий қисмида тўлиқ Қуёш тутилиши ҳодисасини кузатиш мумкин бўлади. Кўпчиликни қизиқтирувчи ва табиатан кам учрайдиган воқеа инсоният учун жумбоқли саволларга ҳам жавоб бериши мумкин. Масалан, ҳайвонлар кун ёруғида бирдан қоронғуликнинг пайдо бўлишида, ҳаво ҳароратининг тушиб кетганда қандай ҳаракатланади?

Тадқиқотчилар Қуёш тутилиши пайтларида ўзини ноодатий тутиб келган примат маймунлари, жираффа, фил, рептилялар ҳамда қушларнинг айрим турларини кузатишни режалаштирмоқда. "Бу жуда қизиқ вазият, аслида жирафа қуёшдан таъсир олиб, ҳаёт кечирувчи жонзот бўлиб, Қуёш нури ва ёруғлиги йўқолиб қолса, у ўзини қандай тутишини ҳали билмаймиз", дейди зоолог олим Ҳарстоун Роуз. Унинг айтишича, айрим ҳайвонлар товушини ошириши, шовқин қилиши, яна бошқалари уйқуга тайёргарлик кўриши мумкин. Шу билан бирга бир неча жонзотлар учун бу ноёб ҳодиса эмас.

Узоқ йиллик кузатувлар натижасида, қушларнинг бундай вазиятда сайрамаслиги, ҳаракатдаги чумолилар эса барча юмушини тарк этиб, жойидан силжимайди. "Янги Англия жисм тутилиши табиати қўмитаси” (NEEBC) чоп этган ҳисоботларда ёзилишича, қушлар Қуёш ёруғлиги ва нури бирдан йўқолиб қолган пайт уясига қайтишни ўйлайди. Бегемот сув остида яшириниб, турли овозлар чиқаришни бошлайди. Арилар тўдасининг ғўнғиллаган шовқини йўқолиб қолиб, капалаклар кўринмайди.

Тез орада юз бериши кутилаётган Қуёш тутилиши давомида ҳам кузатувчилар ҳайвонларнинг кўплаб янги ҳаракатларини ўрганишни режалаштирган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9606 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44965 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 73320 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40712 Lifestyle
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 106 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 327 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1141 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 2795 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2869 Жамият
Кўпроқ янгиликлар