АҚШ тарихидаги энг қиммат уй сотувга қўйилди. Унинг нархи 350 млн долларни ташкил қилади. Бел-Эйр деб номланган бу уйнинг бош иморати 1933 йилда қурилган. Уй миллиардер Эндрю Жерролд Перенчиога тегишли бўлган. Лос-Анжелесда жойлашган уй унинг эгаси 86 ёшида вафот этгандан бир неча ой ўтиб август бошида сотувга қўйилди.

Уй дизайни француз неоклассикаси услубида архитектор Самнер Сполдинг томонидан бажарилган. Уйнинг майдони 2,3 минг квадрат метрни ташкил қилади. Перенчио уйни сотиб олгандан кейин шахсан ўзи дизайнер Генри Самуэл билан бирга уни реставрация қилиш ишларига бошчилик қилган. Уйни “Беверли-хиллзлик қишлоқлик” сериалида кўриш мумкин.

Уйда бош иморатдан ташқари, меҳмонлар учун коттеж, теннис корти, 40 та машинага мўлжалланган усти ёпиқ автотураргоҳ ва сув ҳавзаси мавжуд. Уй шунингдек кўчанинг нариги бетида жойлашган, АҚШнинг собиқ президенти Рональд Рейганнинг уйи ҳисобига кенгайтирилган. Перенчио бу уйни 2016 йил июнда 15 млн долларга сотиб олганди.