Актёр Леонардо Ди Каприо адаши да Винчи ролини ўйнайди

Маданият 13 Август 2017 5321
Фото: oscar.go.com

Америкалик актёр Леонардо Ди Каприо италиялик рассом Леонардо да Винчи ҳақидаги фильмда бош ролни ўйнайди. Суратга олиш ишлари қачон бошланиши ҳозирча номаълум.

Фильмга америкалик журналист ва Time нашрининг собиқ муҳаррири Уолтер Айзексон китоби асос қилиб олинади. Бу китоб октябрда АҚШда сотувга чиқарилади. Аввалроқ Айзексон Apple компаниясининг марҳум раҳбари Стив Жобс ҳақида бестселлер ёзганди. Бу китоб асосида Дэнни Бойл режиссёрлигида, актёрлар Майкл Фассбендер ва Кейт Уинслет иштирокида фильм суратга олинган.

ОАВнинг маълум қилишича, машҳур рассом ҳақидаги фильмни суратга олиш ҳуқуқини Paramount Pictures сотиб олган. Ди Каприо фильм продюсерларидан бири бўлади. Variety нашри маълумотларига кўра, актёр бу роли учун “етти рақамли гонорар” олади. 

Ди Каприонинг таъкидлашича, у буюк рассом ва ихтирочининг ролини ўйнашни жуда истаган, чунки унинг номи онаси томондан айнан да Винчи шарафига Леонардо деб қўйилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9606 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44965 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 73320 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40712 Lifestyle
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 106 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 327 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1141 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 2795 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2869 Жамият
Кўпроқ янгиликлар