Актёр Том Круз “Бажариб бўлмас топшириқ” фильмини суратга олишда жароҳат олди

Маданият 13 Август 2017 9328

Машҳур америкалик актёр Том Круз Лондонда “Бажариб бўлмас топшириқ” фильмининг 6-қисми суратга олиниши вақтида трюк ижро этаётганда жароҳат олди. Бу ҳақда TMZ портали хабар бермоқда.

Суратга олиш вақтида кўпинча трюкларни ўзи ижро этадиган 55 ёшли актёр билан ушбу воқеа 13 августда юз берди. Портал эҳтиёт мосламасига эга Круз эпизодлардан бири суратга олиниши вақтида бир томдан иккинчисига сакрамоқчи бўлганда, мўлжални ололмай қарама-қарши бино деворига анчагина куч билан урилгани акс этган видеони намойиш қилган. Актёр деворга урилгандан кейин томга кўтарилиб, эҳтиёт мосламаси камарлари ёрдамида ортга сакраган. Шундан кейин уни суратга олиш гуруҳи вакиллари олиб кетишган. Актёр қанчалик жиддий жароҳат олгани айтилмаган.

“Бажариб бўлмас топшириқ” фильмининг илк қисми Брайан Де Пальма томондан суратга олинган ва экранларга 1996 йил чиққан. Фильм янги қисмининг экранларга чиқиши 2018 йил июлга режалаштирилган. 

Шуниси маълумки, янги фильмнинг сюжети махфий агент Итан Хант воқеасининг давомига асосланган. Хант ролини барча қисмлар давомида Круз ижро этиб келади. 

ОАВ маълумотларига кўра, актёрнинг аввалги фильмлари учун олган гонорарлари тушумдан олинган фоиз билан бирга 70 млн доллардан кўпроқни ташкил қилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар