«Барселона» – «Реал»: Ўйин олдидан

Спорт 13 Август 2017 31788

Бугун Испания ва Италияда Cуперкубок учрашувлари ўтказилади.

Испанияда мавсум мамлакатнинг икки йирик жамоалари тўқнашуви билан бошланади. «Камп Ноу»да «Барселона» ҳамда «Реал» ўртасидадаги «Эл-классико» баҳси Суперкубок учун ўтказилмоқда.

Мадрид жамоаси мавсумдаги илк совринга эга чиқиб бўлди. Европа Суперкубоги учун ўйинда Зидан шогирдлари «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этишди. «Барселона» ҳам «Шапекоэнсе» дарвозасига 5 гол йўллаб, Гампер кубогини қўлга киритган. 

Жамоалар мавсумолди йиғинлари доирасида АҚШда ўзаро учрашган ва ўшанда Каталония жамоаси ғалаба қозонганди. Аммо ўшанда  «Барселона»да Неймар бор эди, «Реал»да Криштиану Роналду йўқ эди.

Учрашув Тошкент вақти билан 14 августга ўтар кечаси соат 01:00да бошланади. Жавоб учрашуви 17 августга ўтар кечаси ўтказилади.

Бу жамоалар ўртасидаги 236 Эл Классико бўлади. Жамоалар 93 мартадан ғалаба қозонишган, 49 учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Месси - Классиколар тарихидаги энг яхши тўпурар (24та голл). Кейинги ўринларда Ди Стефано (18) ва Криштиану (16).

Бу жамоалар кейинги 5 йилда илк марта Суперкубок баҳсида майдонга тушмоқда. Ўтган йили «Барселона» Суперкубокка эга чиққанди. Ўшанда «Севилья» мағлубиятга учратилганди.

Жамоалар мос равишда 18 ва 19 нафардан футболчини қайдномага киритган:

«Барселона»: Тер Штеген, Силлессен, Семеду, Пике, Маскерано, Альба, Динь, Видаль, Умтити, Ракитич, Бускетс, Денис Суарес, Роберто, Иньеста, Луис Суарес, Месси, Деулофеу, Алькасер.

«Реал»: Кейлор Навас, Кико Касилья, Лука Зидан, Марсело, Серхио Рамос, Варан, Карвахаль, Начо, Тео Эрнандес, Каземиро, Кроос, Дани Себальос, Марко Асенсио, Ковачич, Роналду, Бензема, Иско, Гарет Бэйл, Лукас Васкес.

Шунингдек, шу кечада Италия А Сериясида ўтган мавсум чемпиони «Ювентус» ва Италия Кубоги финалчиси «Лацио» (римликлар финалда Турин жамоасига ютқазганди) жамоалари Суперкубок учун майдонга тушади. Бу икки жамоа сўнгги марта Кубок финали учрашувида тўп сурган бўлиб, унда Аллегри шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Суперкубок ўйини Римдаги «Олимпико» стадионида ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар