Британияда Ироқнинг Кувайтга бостириб кириши қурол сотишга яхши имконият сифатида қаралган

Жаҳон 13 Август 2017 4503
Фото: Getty Images

Британия ҳукумати 1990 йилда Ироқнинг Кувайтга бостириб киришини Форс кўрфази давлатларига қурол-аслаҳа сотиш ҳажмини ошириш учун “мисли кўрилмаган имконият” деб ҳисоблаган. Бу ҳақда Британия миллий архивининг ошкор қилинган ҳужжатларига иқтисоб қелтирган ҳолда The Guardian нашри хабар бермоқда.  

Тақдим қилинган ҳужжатлар орасида ўша вақтда ҳарбий харидлар бўйича вазир Алан Кларкнинг кўрфаз давлатларига сафари ҳақидаги ҳисобот бор. Бу ҳисобот Британиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тэтчерга мўлжалланган бўлган.

“Қандай сиёсатни қабул қилмайлик, бу DESO (Британия мудофаа вазирлигининг экспорт бошқармаси) учун мисли кўрилмаган имкониятдир», деб ёзган Кларк ва бу, шунингдек, Британия учун қурол ва снарядларни синовдан ўтказиш учун ҳам имконият эканлигини таъкидлаб ўтган.

Вазир, шунингдек, Форс кўрфази давлатларига махфий разведка маълумотларининг берилиши бу давлатлар ва DESO ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатишда ёрдам беришини қайд қилиб ўтган.

Аввалроқ Британия ҳукумати инсон ҳуқуқларини бузувчи давлатлар рўйхатига киритилган 20 та давлатга қурол етказиб беришга лицензияни маъқуллаган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар