Хитойлик тадбиркорларнинг айримлари Шимолий Кореяда пайдо бўлган шароитдан фойдаланиб, арзон ишчи кучи эвазига "Хитойда ишлаб чиқарилган” (Made in China) ёрлиғи ёпиштирилган маҳсулотларни шимолдаги Дангдонг вилоятида тайёрламоқда.

Маълумотларга кўра, Шимолий Кореянинг экспорти салоҳиятида, кўмир ва бошқа минераллардан сўнг, енгил саноат маҳсулотлари 752 миллион АҚШ доллари билан катта аҳамиятга эга. Мамлакат умумий экспорт ҳажми 2016 йилнинг ўзида 4,6%га ошиб, 2,82 миллиард АҚШ долларни ташкил этган.

Ўтган ҳафта давомида халқаро ҳамжамият томонидан корейс ҳукуматига нисбатан жазо санкцияларининг, жумладан кўмир экспортини қабул қилмаслик, ташқи иқтисодиётни танг аҳволга солиб қўйди. Шундан сўнг корейс иқтисодиётининг Хитой томонига оғишиб бориши кучайди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Шимолий Кореянинг Хитойга экспорт ҳажми деярли 30%га ошиб, 1,67 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди. Хитойлик тадбиркорларнинг таъкидлашича, мазкур юзага келган вазият маҳсулот тан нархининг 75%гача арзонлашувига имконият бермоқда.

"Бу ердаги корейс ишчилари хитойликлар каби фақат пул учун меҳнат қилмайди, балки ватани ва шахсий фаровонлиги учун ҳам курашади", дейди ана шундай корхона раҳбарларидан бири.