Ҳиндистондаги шифохонада 60 бола ҳаётдан кўз юмди

Жаҳон 13 Август 2017 11633
Фото: BBC

Ҳиндистон шимолидаги шифохонада камида 60 нафар бола ҳаётдан кўз юмди. "Корреспондент"нинг хабар беришича, сунъий нафас бериш ускуналаридаги ҳаво заҳиралари ҳисоблар тўланмагани боис тўлдирилмаган. Уттар-Прадеш штати ҳукуматининг иқрор бўлишича, аппаратларга ҳаво етказиб бериш узиб қўйилган, бироқ ўлим сабаблари фақат бу эмаслигини таъкидланган. 

Қурбонларнинг аксарияти янги туғилган ва энцефалит билан касалланган болалар бўлган. Ўлим ҳолатларининг барчаси беш кун ичида Горакхпур туманидаги Баба Рагхав шифохонасида қайд этилган. Уларнинг ўттизтаси пайшанба ва жума кунларида рўй берган. Маҳаллий ОАВга кўра, шифохонада ваҳима кўтарилган, болаларнинг қариндошлари тиббиёт ходимларига сунъий нафас тизимини қўлда бошқаришга ёрдамлашишган. 

Муниципалитет вакили Анил Кумарнинг сўзларига кўра, етказиб берувчида тўлов билан боғлиқ муаммолар юзага келган, бироқ ўлим ҳолатлари табиий сабабларга кўра келиб чиққан ҳам бўлиши мумкин, зеро беморларнинг кўпчилиги оғир аҳволда бўлган. 

Штат соғлиқни сақлаш вазири Сирхартх Натх Сингх ҳам оммавий ўлим ҳолатлари кислород етишмовчилигидан келиб чиққанини инкор қилган. Сўнгги уч йилда шифохонада кунига 19-22 ўлим ҳолати кузатилмоқда, деди у. У гап айнан болалар ҳақида кетаяптими ёки йўқ, аниқлик киритмади. 

Шифохона баёнотида эса "кислород босими пасайгани" қайд этилган. 

Кўпроқ янгиликлар