Макгрегор Мэйуэзер билан жангдан кейин ҳам бокс билан шуғулланмоқчи

Спорт 13 Август 2017 13263
Фото: MMA Weekly

Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) чемпиони Конор Макгрегор америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер билан ўтказадиган бокс жангидан кейин ҳам боксчилик фаолиятини давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Boxingscene портали хабар бермоқда. 

Макгрегор ва Мэйуэзер ўртасидаги жанг 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

“Менга бокс спорти жуда ёқади, у ҳамиша қалбим ардоғида бўлган. Келажакда мен бокс жангларида, шунингдек аралаш яккакурашда ҳам иштирок этишни режалаштирмоқдаман”, деб айтган жангчи.

Ирландиялик спортчи ҳисобида 24 та жангдан 21 та ғалаба, 3 та мағлубият бор. У UFC’даги илк чемпионлик унвонини 2015 йилда қўлга киритган. Конор 2016 йил 20 августда Нейт Диасга қарши жанги учун ташкилот тарихидаги рекорд гонорар – 3 млн долларга яқин пул олган.

40 ёшли Мэйуэзер эса барча даврларнинг энг катта ҳақ олувчи боксчиси ҳисобланади. У профессионал рингда 49 та ғалабани қўлга киритиб, бирор марта ютқазмаган. У 5 та вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. У шунингдек 1996 йилги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. Флойд 2015 йил 2 майда яна бир супербоксчи, филиппинлик Мэнни Пакьяога қарши жанги учун бокс тарихидаги энг катта гонорар – 210 млн доллар олган. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар