NASA​ "Сайёра посбони"​ лавозимида ишламоқчи бўлган 9 ёшли боланинг аризасини рад этмади

Жаҳон 13 Август 2017 10047
Фото: boredpanda.com
Фото: boredpanda.com

Ўтаётган бир неча ҳафталар давомида NASA агентлиги "Сайёра посбони" лавозимига янги ходимни ёллаш учун эълон берган эди. Агентликнинг Кадрлар билан ишлаш бўлимидагилар тўққиз ёшли боладан ариза қабул қилгани барчани ҳайрон қолдирди.

"Мен барча сайёра ва келгиндиларнинг жанги тасвирланган, ўзга оламлар ҳақида олинган филмларни кўрганман. Ўйлайманки, тўққиз ёш бўлишимга қарамай, бу ишни эплай оламан", дейди Нью-Жерсидан хат ёзган Жек Дэвис.

NASA​ раҳбарияти ушбу аризани эътиборсиз қолдирмаган ва Дэвисга жавоб хатини йўллади.

"Ҳурматли Жек, биз сенинг интилиш ва истакларингни қадрлаймиз. Шу билан бирга таклиф этилаётган иш ўрни ҳақида бироз маълумотларни ойдинлаштириб ўтсак, бу лавозимдаги ходим Ой ва Марсдаги тадқиқотлар давомида қўлга киритилган фазовий жисмларни ўрганади, микроб ва ифлосланишларнинг Ерда тарқалмаслиги учун масъул бўлади. Шунингдек, Қуёш тизимидан бизга йўналган ифлосланиш миқдорини аниқлайди", дейилади жавоб хатида.

NASA​ агентлигининг Сайёраларни илмий ўрганиш бўлими бошлиғи Жеймес Грин ёзган жавоб хатида болакайга рад жавоби берилмаган.

"Бундан ташқари бизга келажакда катта муваффақиятларга эриша оладиган етук олим ва муҳандислар керак. Шунинг учун мактабдаги таълимда аъло баҳоларга ўқишингни сўраб қоламиз. Бир кун келиб, сени NASA​ таркибидан кўришдан мамнун бўламан", деб якунланган жавоб хати.

Айни пайтда "Сайёра посбони" лавозимида фаолият олиб бораётган Кэтрин Конлининг йиллик даромади 127,000 АҚШ долларини ташкил этади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9606 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44965 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 73320 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40712 Lifestyle
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 106 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 327 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1141 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 2795 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2869 Жамият
Кўпроқ янгиликлар