Рим папаси Франциск диндорларни мунажжимлар башорати ва фолбинларга ишонмасликка чақирди. Бу ҳақида 13 август куни Catholic News Agency нашри хабар берди. 

"Одамлар ўзига ишонч ҳосил қилиш учун мунажжимлар башорати ва фолбинларга мурожаат қилиб, тубанлашиб боради", - деди понтифик Ватикандаги Муқаддас Пётр майдонидаги тарғиботи вақтида. Рим папаси "Худога бўлган ишонч ҳаёт бўронларидан қутқара олмаслиги ва турмуш муаммолари ечими бўла олмаслиги"ни ёдга солди. 

Христиан динида, жумладан католицизмда астрология ҳамда фолбинлик ва башоратларнинг барча шакллари қораланади ва инкор этилади, дейилади манбада.