Россиялик фазогир келажакка ўтишга муваффақ бўлган

Жаҳон 13 Август 2017 27158

Россиялик фазогир Сергей Крикалев 2005 йилда ер атрофидаги орбитадан Ерга қайтаётганда сайёрамизни келажакдан кўришга муваффақ бўлган, деб ёзмоқда Nation News ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, фазогир дуч келган бу феноменни машҳур физик олим Альберт Эйнштейн ифодалаб берган.

Крикалев вақтнинг релятивистик секинлашиши сабабли 0,02 сонияга олдинга силжиган. Таъкидлаш жоизки, бу ҳодисага фазогир ўрнатган жаҳон рекорди сабаб бўлган: у орбитада 803 кун бўлган ва бу вақт давомида фазода коинот кемаси билан бирга сониясига 7,66 км тезлик билан ҳаракатланган.   

Олимларнинг фикрича, бу факт вақтлараро саёҳат мумкин эканлигини исботлайди. Энштейн ўз вақтида вақт жисмлар сониясига 300 млн метр тезлик (ёруғлик тезлиги) билан ҳаракатланганда секинроқ боришини тахмин қилган. Бундай шароитда жисм келажакка тушиш имкониятига эга бўлади. 

Аввалроқ яна бир россиялик фазогир Сергей Рязанский Халқаро коинот станциясига парвози олдидан очиқ коинот қандай ҳидга эгалиги ҳақида сўзлаб берган. Унинг айтишича, у пайвандлаш вақтида чиқадиган ҳидга, янада аниқроғи “металл озон” ҳидга ўхшашдир.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар