Усейн Болт фаолиятидаги сўнгги спринтини якунлай олмади

Спорт 13 Август 2017 21092

Ямайкалик спринтер, афсонавий Усейн Болт Лондонда ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида фаолиятидаги охирги спринти вақтида жароҳат олди. Бу ҳақда Синьхуа хабар берди.

Воқеа 4х100 метрга эстафета баҳсининг финалида юз берди.

Болт эстафетанинг якунловчи босқичида югуриши керак эди. У шеригидан эстафета таёқчасини олиши билан оқсоқланиб, рақибларидан сезиларли масофага ортда қолишни бошлади ва сўнгра умуман тўхтаб, югуриш йўлкасига қулаб тушди

Шу сабабли Ямайка терма жамоаси эстафетани якунлай олмади.

Эстафетани эса жаҳон чемпионати мезбони Буюк Британия ютди. 2-ўринни АҚШ, 3-ўринни эса Япония эгаллади.

2007 йилдан бери жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларида бирорта эстафетани ютқазмаган Болт сўнгги эстафета финалини юта олмади. У билан бирга 8 та Олимпия олтин медали, жаҳон чемпионатларидаги ғалабалари ва жаҳон рекордлари қолди. 

Болт ҳар доим шоуни яхши кўрган. Бу гал ҳам у ўзи истамаган ҳолда охирги спринтини юракни эзувчи ва драматик шоуга айлантирди.

Болт ҳақиқатан ҳам ажойиб атлет. У бутун дунёда телевизорлар 10 йил давомида 100 ва 200 метрга югуриш вақтида айнан у учун ёқиладиган инсон бўлиб келди. Миллионлаб одамларнинг нигоҳлари унинг табассуми, старт олдидан хурмача қилиқларига, дистанциядаги кенг қадамларига, унинг охирги метрларидаги ўзини рақибларига нисбатан гоҳида масхараомуз тутишига қаратилган эди. Болтдан бўлак ким ҳам юз метрга югуришда маррагача 10 метр қолганда орқасига аланг-жаланг қилганча ғалабани нишонлай олади? Оқибат натижада барча ундан яқин келажакда забт этилмайдиган жаҳон рекордлари ва унинг машҳур имо-ишорасини кутиб қоларди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар