Бекобод шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган Фурқат Абдиназаров (исм-шарифлари ўзгартирилган) жамиятда фойдали меҳнат тури билан шуғулланмасдан, жиноят содир этиш йўлига кирди. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиб, фирибгарлик яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан тез ва осон пул топиш йўлини афзал билди, деб хабар қилмоқда Тошкент вилояти ИИБ.

Жорий йилнинг 20 май куни Фурқат Абдиназаров фирибгарлик йўли билан 1981 йилда туғилган Мансур Нурмуҳаммедовнинг ишончини суистеъмол қилиб, «Нексия» русумли автоуловини сотмоқчи эканлигини айтиб, «автоуловни бир ҳафта муддат ичида расмийлаштириб бераман», деб алдаб, ундан 30.800.000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бу фирибгарликларга чек қўйилди. Эндиликда Фурқат Абдиназаров содир этган хатти-ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб беради.