Ҳакерлар жамоаси HBO'нинг машҳур «Тахтлар ўйини» сериалидан ҳали экранга чиқмаган бир неча қисмларини глобал тармоққа юклади.

Маълум бўлишича, «қароқчилар» юклаган лавҳалар сериалнинг кейинги қисмларига зиён етказмайди. Гап шундаки, улар HBO компьютер тармоқларига уланиб, Бадиий кенгаш томонидан олиб ташланган бўлакларни қўлга киритишган эди.

Шунингдек, октябрь ойида экранларга қайтиши кутилаётган «Қизиқишларингни жиловла» (Curb your Enthusiasm) сериалининг ҳам баъзи қисмлари ўғирланган. Time Warner компанияси қошида ташкил этилган HBO фирмаси ёз фаслининг ўрталарида компьютер тармоқлари «қароқчилар» ҳужумига учраганини маълум қилган эди.

Айни пайтда фирибгарлар қўлга киритилган лавҳаларни интернетга юкламаслик эвазига товон пули сифатида катта маблағ талаб қилмоқда.