Amazon онлайн-ритейлери асосчиси ва раҳбари миллиардер Жефф Безос деярли 18 миллиард доллар йўқотди, бу компаниянинг заиф чорак ҳисоботи маълумотлари тақдим этилганидан кейин Amazon акцияларининг нархи пасайгани билан боғлиқ. Forbes журнали шу ҳақида хабар берди. 

Шу тариқа, Безос Forbes версияси бўйича сайёранинг энг бадавлат кишилари рейтингида энди учинчи ўринда. Душанба кунги ҳолатга кўра, миллиардернинг умумий бойлиги 72,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Молиявий ҳисобот чоп этилгунга қадар эса Безоснинг 90,6 миллиард доллари бўлган, бу уни бир неча соатга дунёнинг энг бадавлат кишисига айлантирган. 

Ҳозирда Forbes версияси бўйича сайёранинг энг бадавлат кишиси Американинг Microsoft IT-корпорацияси асосчисиларидан бири Билл Гейтс ҳисобланади, унинг молиявий ҳолати 86 миллиард долларни ташкил қилади. Иккинчи ўринда - 75,6 миллиард доллар билан Berkshire Hathaway компанияси раҳбари Уоррен Баффет. 

Bloomberg Billionaires индекси (BBI)га кўра, дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида Жефф Безос иккинчи ўринда. Унинг молиявий ҳолати 83,1 миллиард долларга баҳоланмоқда.