«Барселона» ёзги трансферларда Филиппе Коутиньо ва Усмон Дембеле билан таркибни кучайтириш ниятидан қайтгани йўқ.

Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби бу футболчиларнинг ҳар бири учун камида 100 миллион евродан сарфлашга тайёр ва музокараларни шу ҳафтада якунлашни истамоқда.

Бундан аввалги хабарларда «Ливерпуль» ва «Боруссия» ўз футболчилари учун 150 миллион евродан талаб этаётгани билдирилганди.

Бундан ташқари, «Ливерпуль» Коутиньо ўзини Каталонияга қўйиб юборишни истаб, шу борада сўров йўллаганига қарамасдан, бу сўров рад этилган. «Боруссия» ҳам Дембелени сотмоқчи эмас ва унга ўринбосар қидирмаяпти. Дембеле бундан норози бўлиб, машғулотларни бойкот қилган, натижада клуб уни номаълум муддатга жамоадан четлатган.