«Челси» ҳужумчиси Диего Коста клуб томонидан июль ойида жамоанинг мавсумолди йиғинларига қайтмасдан, Бразилияда қолгани учун жазоланди.

28 ёшли футболчи айни вақтда ўз ватанида мустақил равишда шуғулланмоқда.

Клуб Костани икки ҳафталик маоши миқдоридаги жаримага тортган – 300 минг фунт.

Бундан аввалроқ Коста «Атлетико»га қайтишни исташи, «Челси»да ўйин амалиётисиз қолишга рози бўлишини айтганди.