Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2017 йилдаги 575-сон қарори билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари тасдиқланди.

Илмий лаборатория илмий ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари базавий лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади. Уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ миқдори бир ой муддатда тасдиқланади.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан:

•  Илмий лабораториянинг илмий ходимлари ва мутахассисларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тартиби (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда);
•  Илмий лаборатория томонидан формали кийим-бошларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархи белгиланади.

Илмий лаборатория Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси, 5-уй манзили бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти биносида жойлаштирилади.