GM Uzbekistan АЖ 2017 йилнинг январь-июль ойларида Россияда 6,22 мингдан ортиқ Ravon автомобилларини сотди. Бу ҳақда Европа бизнеси ассоциациясининг автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси хабар қилган.

Қўмита маълумотларига кўра, GM Uzbekistan компанияси 2017 йилнинг июлида Россияда 1,27 мингдан ортиқ Ravon автомобилларини ўз харидорларига етказиб берган.

GM Uzbekistan’нинг Россия бозоридаги улуши 2017 йилнинг етти ойи якунлари бўйича 0,7 фоизни ташкил этди, дейилади қўмита хабарида.

GM Uzbekistan АЖ 2017 йилнинг январь-июль ойлари якуни бўйича Россияда автомобиллар сотуви ҳажми бўйича 21-ўринни эгаллаган.