Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2371-сонли сўнгги резолюцияси талабларини бажариш доирасида 15 августдан КХДРдан қатор товарларнинг олиб кирилишига тақиқ киритмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» Хитой тижорат вазирлигига асосан хабар берди.

«15 августдан бошлаб КХДРдан кўмир, темир, темир рудаси, қўрғошин, қўрғошин рудаси, денгиз маҳсулотларининг олиб кирилишига тўлиқ тақиқ киритилмоқда», - дея аниқлик киритилади баёнотда.

Аввалроқ хитойликлар Шимолий Кореяда пайдо бўлган вазиятдан унумли фойдаланаётгани ҳақида ёзилганди.