Хитойнинг Шэньси вилоятида дунёдаги энг катта қум скульптура барпо этилди. Бу ҳақда PressTV хабар бермоқда. 

Рекорд даражадаги скульптура шундоқ чўл ўртасида жойлашган қумдан яратилган скульптуралар боғида пайдо бўлди. Таъкидланишича, янги скульптура боғдаги марказий элементлардан бирига айланган.

Баландлиги 25 метр, асоси периметри 400 метр келадиган скульптура “Лоулань қироллиги” деб аталган.

Композиция жимжимадор ганчлар ва кўплаб ҳайкаллар билан безалган. Боғ маъмуриятининг айтишича, улкан скульптура тўлиқ қумдан ясалган ва фақат устидан  елим билан қоплаб чиқилган.

Лоулань қироллиги милоддан аввалги Хитойдаги қадимий қироллик бўлиб, унга Ипак йўлидаги муҳим шаҳар воҳа атрофида асос солинган.