Канаданинг Ванкувер шаҳрида бир гуруҳ пиёдаларга сайёҳлик автобуси урилди. Бунинг оқибатида 49 ёшли бир эркак ҳалок бўлган. Яна бир ёши катта эркак жиддий, бир ўсмир қиз эса енгил жароҳатлар олган.

Воқеа 13 август куни маҳаллий вақт билан соат 10:30ларда содир бўлган. 

Маълум қилинишича, автобус воқеа олдидан кичик тезликда кетаётган бўлган. Воқеа сабаблари ҳозирча ўрнатилмаган, полиция тергов бошлаган.