«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп 22 нафар футболчини Европа чемпионлар лигасига ўтиш ўйинлари доирасида «Ҳоффенҳайм»га қарши кечадиган учрашувлар учун қайдномага киритди. Рўйхат клуб расмий сайтида келтирилган.

Рўйхатда Филиппе Коутиньо, Дэниел Старриж ва Натаниэль Клайн номлари йўқ.

Тўлиқ рўйхат қуйидагича: 
Дарвозабонлар: Симон Миньоле, Лорис Кариус, Дэнни Уорд
Ҳимоячилар: Рагнар Клаван, Жо Гомес, Жоэль Матип, Деян Ловрен, Альберто Морено, Эндрю Робертсон, Жон Флэнаган, Александр-Арнолд.
Ярим ҳимоячилар: Жоржиньо Вейналдум, Жеймс Милнер, Роберто Фирминьо, Жордан Ҳендерсон, Марко Груйич, Садио Мане, Эмре Жан.
Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ, Дивок Орижи, Доминик Соланке, Райан Кент.

Қайд этиш керакки, «Барселона»га ўтиши кутилаётган Филиппе Коутиньо АПЛнинг биринчи тури доирасида «Уотфорд»га қарши кечган учрашувда ҳам қатнашмаганди.

«Кўк-анорранглилар» бозор нархи 45 млн евро бўлган Коутиньо учун 100 млн евродан ортиқ маблағ тўлашга тайёр. Аммо мерсисайдликлар футболчини қўйиб юборишни истамаяпти.

25 ёшли бразилиялик футболчининг «Ливерпуль» билан шартномаси муддати 2022 йилга қадар. У клубда энг кўп маош оладиган футболчи ҳисобланади (ҳафтасига 150 минг фунт).

15 август куни «Ҳоффенҳайм» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилади. Жавоб учрашуви бир ҳафтадан кейин Англияда бўлиб ўтади.