Россия федерацияси ҳукумати бошлиғи Дмитрий Медведев фармойишига биноан Владивостокда Ўзбекистон Республикаси бош консулхонаси очилади.

Фармойишга кўра, консуллик округи Саха республикаси (Ёқутистон), Камчатка, Приморье, Хабаровск ўлкаси, Амур, Магадан, Сахалин областлари ва Чукотка автоном округини қамраб олади.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Жавлон Ваҳобов Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов, Екатеринбург, Владивосток, шунингдек, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарларида Ўзбекистон консулхоналари очилиши ҳақида маълум қилганди.

Шу вақтгача Россияда Москва ва Новосибирск шаҳарларида консуллик бўлимлари мавжуд эди.