«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жаҳон футболида Мадриднинг «Реал» жамоаси билан кечган баҳслардаги энг яхши тўпурарга айланди.

Месси Испания Cуперкубоги учун ўтказилган беллашувнинг илк учрашувида «қаймоқранглилар» дарвозасига ўзининг 24-голини урди ҳамда ушбу кўрсаткич бўйича «Атлетик»нинг афсонавий форварди Тельма Саррани ортда қолдирди. Учрашув эса «Реал»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Месси ўз фаолияти давомида «Реал»га қарши барча мусобақаларда 35 ўйин ўтказган. У мадридликлар дарвозасини Испания чемпионати ўйинларида 16 марта аниқ нишонга олган бўлса, Испания суперкубогида – 6 ва ЕЧЛда – 2 бора гол урган.