Непалда юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 66 кишига етди, яна 35 инсон бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Непал ички ишлар вазирлигига асосан хабар берди.

"Ҳозирги пайтга келиб 66 киши ҳалок бўлди. Яна 35 инсон бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда", - дея маълум қилган мамлакат ИИВ қошидаги фавқулодда вазиятлар бўйича марказ вакили.

Непалнинг бир неча туманларида кучли ёмғирлар жума, 11 август куни эрталаб кузатилди. Полиция, аскарлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари уйларнинг томида қолиб кетган кишиларга ёрдам кўрсатишди. Маҳаллий ҳукумат ўз уйини тарк этганлар учун вақтинчалик бошпаналарни ташкил қилди.