Нидерландиянинг Дидан шаҳрида истиқомат қилган эр-хотин бир вақтнинг ўзида эвтаназия орқали ҳаётни тарк этди. The Daily Telegraph шу ҳақида хабар берди. 

91 ёшли Ник ва Трис Элдерхорстлар яқинлари қуршовида ҳаётдан кўз юмишган. Қизларидан бирининг айтишича, улар ўлим олдидан қўлларини ушлаб олишган. 

Жуфтлик 65 йил бирга яшаган. Сўнгги йилларда уларнинг саломатлиги сезиларли даражада ёмонлашган. Ник инсультдан кейин базўр ҳаракатланаётган бўлган. Трис ҳам зўрға юриш билан бирга хотирасини йўқотишдан азият чекарди. У эрининг ўлимидан кейин қариялар уйига тушишдан қўрқарди. Улар ҳаётдан бирга кўз юмишни исташган. 

Таъкидлаш жоизки, нидерландлар эвтаназияни 2002 йилда қонунийлаштиришган. 2016 йилда мамлакатнинг 6091 нафар аҳолисига нисбатан эвтаназия амалга оширилган.