Ўзбекистон Республикаси айни пайтда “Экспо-2017” Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида ўз Миллий павильони билан иштирок этмоқда. Тадбир Остона шаҳрида 2017 йилнинг 10 июнь-10 сентябрь кунлари давомида бўлиб ўтади.
 
Кўргазма мавзуси – “Келажак энергияси”. Тадбир регламентига мувофиқ, кўргазма иши доирасида Ўзбекистон миллий куни бўлиб ўтади. У жорий йилнинг 5 сентябрига мўлжалланган.

Унинг доирасида ўзбек эстрада, фольклор ва бадиий жамоаларнинг чиқиш қилиши кутилмоқда.