Испания Суперкубоги учун "Барселона" ҳамда "Реал Мадрид" ўртасидаги илк учрашув ниҳоясига етди. Ноу Камп стадионида кечган ўйин мадридликларнинг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиндаги барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Пике ўз дарвозасига тўп киритиб ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқада Месси пенальтини аниқ амалга ошириб, орадаги фарқни йўққа чиқарди. 

Захирадан майдонга тушган Роналду 80-дақиқада мадридликларни олдинга олиб чиқди, бироқ орадан икки дақиқа ўтгач, ҳакам томонидан симуляция ишлатганликда айбланиб, қизил карточка билан жазоланди. 

Ўйиндаги сўнгги гол Асенсио томонидан 90-дақиқада киритилди. 

Жавоб ўйини 16 августдан 17 августга ўтар кечаси "Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳида бўлиб ўтади. 

Барселона – Реал Мадрид 1:3 (0:0, 1:3)
Голлар:
0:1 – 50, автогол Пике, 1:1 – 77, пенальти Месси, 1:2 – 80 Роналду, 1:3 – 90 Асенсио.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Алеиш Видаль, Ракитич (Пако Алькасер, 83), Бускетс, Иньеста (Сержи Роберто, 68), Деулофеу (Денис Суарес, 59), Месси, Суарес.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско, Каземиро, Ковачич (Асенсио, 68), Кроос, Бэйл (Васкес, 81), Бензема (Роналду, 58).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (20), Пике (27), Месси (40), Бэйл (41), Карвахаль (41), Бускетс (57), Навас (76), Роналду (80).
Четлатиш: Роналду (82).