Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2733-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базаси яратилди.

Ҳозирда ушбу базага республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларида 39 нафар бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилган.

Бўш иш ўринларининг рўйхати қуйида келтирилмоқда.

Ишга кириш учун ушбу вакант иш ўринлари мавжуд бўлган тегишли давлат органлари ва ташкилотларига тўғридан тўғри ёки Адлия вазирлигига мурожаат этишингиз мумкин.

Бу масалада адлия органларига мурожаат этилганда вакант иш ўринлари мавжуд бўлган тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия киритилади.