Испания суперкубоги доирасидаги биринчи учрашувда майдонга асосий таркибда тушадиган футболчилар номи аниқ бўлди. 

Зинедин Зидан бу сафар ҳам португалиялик Криштиану Роналдуни захира ўриндиғида қолдирган.

«Эль-класико»га айланган бу сафарги суперкубокнинг биринчи учрашуви «Камп Ноу»да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

«Барселона»: тер Штеген, Видаль, Пике, Юмтити, Альба, Бускетс, Иньеста, Ракитич, Месси, Суарес, Деулофеу.
«Реал»: Навас, Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело, Касемиро, Кроос, Ковачич, Иско, Бэйл, Бензема.