Россия Ироққа тез орада Т-90 танкларини етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда Россиянинг Бағдоддаги элчиси Максим Максимов маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Тез орада аввал имзоланган шартномага мувофиқ Ироққа Т-90 танкларини етказиб бериш бошланади», - дея таъкидлаб ўтди у.

Бундан ташқари, элчининг сўзларига кўра, ҳарбий-техник ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам музокаралар давом этмоқда.

Шунингдек, Максимовнинг қайд этишича, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларни етказиб беришдан ташқари, Россия Ироққа маҳаллий ҳарбий кадрларга таълим бериш ва рус техникасига хизмат кўрсатиш бўйича кўмак бермоқда.