Россиянинг "АльфаСтрахование" суғурта компанияси 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича маҳаллий автомобиль ўғрилари учун энг қизиқиш уйғотмайдиган автомобиллар рейтингини тузиб чиқди.

Volvo XC60

Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, автоўғрилар учун энг қизиқиш уйғотмайдиган модель Volvo XC60 йўлтанламасидир. Оммабоп бўлмаган машиналар рейтингининг иккинчи ўрнини Skoda Octavia, учинчи поғонани эса ВАЗ Калина эгаллаган. Тўртинчи ўринда BMW X3, бешинчида эса - Skoda Rapid’дир. Шунингдек, ўнликка Volvo XC90, ВАЗ Largus, Ford Kuga, Audi Q3 ва Chevrolet Niva кирган.

Skoda Octavia

«АльфаСтрахование»дан хабар беришларича, рейтингда тақдим этилган автомобилларнинг ўғирланиш ҳолатлари 0 фоизга тенг. Бироқ, суғурта компанияси матбуот хизматининг эслатишича, олиб қочишдан ҳимоя воситалари ва суғуртадан фойдаланишни бутунлай четга суриб ташлаш керак эмас, сабаби ўғриларнинг истаклари хоҳлаган пайтда ўзгариши мумкин.

ЭНГ КАМ ЎҒИРЛАНАДИГАН ТОП-25 АВТОМОБИЛЬ
2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича