АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳри мэри Майк Зигнер шаҳарда яқинда юз берган тартибсизликларда АҚШ президенти Дональд Трампни айблади. Зигнернинг айтишича, Трамп ўзининг сайловолди кампанияси билан одамлар ўртасида радикал кайфиятнинг ўсишига сабабчи бўлган. У бу ҳақда CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“У ўтказган кампанияга бир қаранг, бир қатор муваффақиятсиз тугаган қоралаш, танқид қилиш, индамасликка уринишларга бир қаранг”, деб айтган Зингер.

Аввалроқ Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер Шарлотсвиллдаги тартибсизликларни теракт деб ҳисоблашини айтганди.

12 августга ўтар кечаси юзлаб миллатчилар шаҳар раҳбариятининг генерал Роберт Ли ҳайкалини олиб ташлаш режасига қарши шаҳар кўчаларига чиққан. Бу генерал АҚШдаги фуқаролик урушида жанубликлар томонда жанг қилган. Шу билан бирга миллатчилар ва уларга қаршилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлган.