Жорий йилнинг 12 август куни Сергели туман ИИБда ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда дугонасининг уйига меҳмонга келиб, ўғрилик жиноятини содир этган қизни қўлга олишди. 

Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Сергели туманида 12 август куни соат 12:02да, 1996 йилда туғилган Миробод тумани, Толимаржон кўчаси 10-уйда яшовчи К.М., таниши 1996 йилда туғилган Сергели 7-74-уйда яшовчи Т.К.нинг хонадонида меҳмонда бўла туриб, 1.900 АҚШ долларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланиб, ушланди.

Далилий ашё сифатида 1.900 АҚШ  доллари олинган.

Сергели туман ИИБ томонидан фуқаро К.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.