Сьерра-Леоне вице-президенти Виктор Фонинг хабар беришича, пойтахт Фритаун яқинида жуда йирик кўчки юз берган. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

«Эҳтимол, юзлаб кишилар вайроналар тагида ҳаётдан кўз юмди. Биз кишиларни эвакуация қилишга ҳаракат қилаяпмиз», - дея маълум қилди Фо.

Таъкидланишича, тоғли жойларда ноқонуний равишда турли иншоотлар қуриб олинган бўлган.

Қурбонларнинг аниқ сони номаълумлигича қолмоқда.