Сьерра-Леоне пойтахти Фритаунда табиий фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошмоқда.

Бу ерда кучли ёмғирлар кўчки ва тошқинлар пайдо бўлишига олиб келган. Кўчкилар юзлаб одамларнинг ҳаётини олиб кетган.

Қизил Хоч ташкилоти ходимларининг маълумотларига кўра, айни вақтда ҳалок бўлганлар сони 316 нафарга етган ва улар орасида ўнлаб болалар бор.