КХДР БМТ санкцияларига қарамай, АҚШдан ҳимоя баҳонасида ракета синовлари ўтказишни тўхтатмаяпти. Ўтган ҳафта Пхеньян ва Вашингтон бир-бирига қатор таҳдидлар қилди.
Дипломатия ва ҳарбий маҳкама раҳбарлари мақоласида таъкидланишича, АҚШ томонидан “тинч босим кампаниясининг” мақсади – КХДРни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш. “АҚШ режимни ўзгартириш ёки икки Кореяни тезкорлик билан бирлаштиришдан манфаатдор эмас”, - дея маълум қилишган Тиллерсон ҳамда Мэттис.
Уларнинг қайд этишича, АҚШнинг дипломатик ёндашувини бошқа давлатлар, хусусан Хитой ҳам қўллаб-қувватламоқда. Тиллерсон ва Мэттиснинг сўзларига кўра, “дипломатия биз учун КХДР ҳаракатларини ўзгартиришда бош восита, у ҳарбий вариантлар билан ҳам тўлдирилган”.
Мақолада айтилишича, “АҚШ Пхеньян билан музокараларга тайёр”, бироқ Пхеньяндан фитна ҳаракатлари, хусусан, ракета синовлари дарҳол тўхтатилишини кутмоқда. Уларнинг қўшимча қилишича, “энди Шимолий Корея танлов олдида қолган” – тинчлик, фаровонлик ва халқаро ҳурмат ёки уруш ҳолати, қашшоқлик ва изоляция.
Аввалроқ КХДР ҳукумати Пхеньянга ўз элчиларини фавқулодда чақиргани хабар берилганди.
