Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 2 августда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш Тошкент шаҳридаги барча олий таълим муассасалари янги 2017-2018 ўқув йилига тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда ҳудудларни тартибга келтириш ишларини бажарилиши тўғрисида «Намунавий олий таълим муассасаси» кўргазмаси ўтказилди.

Янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича ўтказилган кўргазма икки кун давом этиб, унда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари, деканлари ва кафедра мудирлари иштирок этди.

Матбуот анжуманини Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ў.Бегимқулов очиб берди ҳамда бугунги кунда олий таълим тизимида ёшларнинг илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш учун 2017-2018 ўқув йилига тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда ҳудудларни тартибга келтириш ишлари бажарилиши, ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чикариш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида гапирди.

Йиғилишда ТИҚХММИ Ўқув ишлари бўйича проректори Б.Мирзаев институтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2909-сонли қарори, 2017 йил 24 майдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3003-сонли қарори ва 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3151-сонли қарорларини ижро этишда мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, бакалавр ва магистрларни тайёрлашда таълим сифатини ошириш, янги ўқув йили учун барча ўқув меъёрий ҳужжатларини тайёрлаш тартиби ҳақида ахборот берди. 

Шунингдек, тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини ташкилий методик таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Раджабов 2017/2018 ўқув йилига тайёргарлик кўришнинг муҳим масалаларига тўхталиб, бу борада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида амалга оширилган ишларни намуна сифатида тавсия қилди ва йиғилиш аъзоларини бажариш лозим бўлган ишлар билан таништирди.

Умуман олганда, олий таълим тизмида амалга оширилаётган бу каби ишлар мамлакатимизда фан ва таълим сифатини янада ошириш, иктидорлиёшларни юзага чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш, илм-фан соҳасида юқори натижаларга эришишда хизмат қилади.