АҚШ президенти Дональд Трампнинг хабар беришича, у Вашингтонга қайтмоқда ҳамда уни анча кўп ишлар кутмоқда. У бу ҳақда твиттерда ёзган.

«Вашингтонга бугун эрталаб жўнаб кетмоқдаман. Иш жуда кўп. Асосий эътиборни савдо ва ҳарбий соҳага қаратаман», - деб ёзди у.

4 август куни Трамп икки ҳафтага ўзининг илк таътилига кетганди, бу вақтда Оқ уйнинг ғарбий қанотида кондиционерларни таъмирлаш ишлари олиб борилди.