Туркияда автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, автоҳалокат Анқара-Кония трассасида рўй берган.

Нашр маълумотларига кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ҳамда автобус тўнтарилиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли жабрланганлар ҳам бор. 

Аввалроқ Туркияда автобус иштирокидаги ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлиб, 36 инсон жароҳат олгани хабар қилинганди.