Венесуэлада янги қонунчилик органи – Миллий таъсис йиғини ўз ишини бошлагандан кейин АҚШ бу мамлакат фуқароларига виза беришни чеклаб қўйди, деб хабар бермоқда Nacional нашри.

Нашр маълумотларига кўра, 14 август куни АҚШ элчихонасига мурожаат қилган 6 нафар венесуэлаликдан 5 нафарига визани расмийлаштирилиш рад этилган. Шуниндек, журналист ва депутатларга ҳам виза бериш рад этилган.

Бироқ, шу билан бирга, АҚШ элчихонаси сайтида виза олишга ариза бериш имконияти блоклаб қўйилмаган.