«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес «Пари Сен-Жермен»га ўтмоқчи.

Испаниянинг As нашри Франциядаги RTL телерадиокомпаниясига асосланиб хабар беришича, 28 ёшли футболчи Парижга келган ва музокара бошлаган. 

Айни вақтда Санчесга «Манчестер Сити» томонидан ҳам қизиқиш мавжуд, аммо лондонликлар клуби бош мураббийи Арсен Венгер уни чемпионатдаги рақибга сотмоқчи эмас.

Чилилик ушбу футболчининг «Арсенал» билан шартномаси 2018 йил ёзига қадар тузилган.

Футболчи твиттерида ҳам Парижда эканини билдириб қўйган.